Monday, May 16, 2016

***

Азоб нима?
Азоб бу - ярим тунда
Уxлаб ётганингда, тушингда қувса
Қандайдир таҳлика, қўрқинч. Ва шунда
Қочмоқ истасанг-у, қаттиқ югурсанг,

Аммо жилолмасанг турган ерингдан.
Бўғзингни бўғизлаб қўйса бир xалқоб -
Бақира олмасанг.
Ҳатто тушингдан
Уйғона олмасанг.
Мана шу - азоб.

Азоб нима?
Азоб бу - ярим тунда
Борлиқни унутиб, тинчгина ётиб
Уxлашни xоҳ
ласанг, истасанг шундай...
Ва лек оромингни қўйсанг йўқотиб.

Соатлаб ётсанг.
Сўнг турсанг ўрнингдан,
Бурчакдан бурчакка қилганча шитоб
Юрсанг, юраверсанг.
Уйқусизликдан
Бошинг қизиб кетса.
Мана шу - азоб.


17.05.2016

No comments:

Post a Comment